Яқинда Тошкент шаҳрининг “Универсал” спорт комплексда спортнинг Самбо тури бўйича Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтди. Унда 25 дан зиёд давлатлардан 600 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Мусобақада ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси Исроил Бўтаев спорт усталари ўртасида М-2 (40-44) ёш ва 71 кг вазн тоифасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль ҳамда кубок билан тақдирланди. У жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Институт цикл бошлиғи, Халқаро тоифадаги ҳакам, Муродхон Тураев мусобақада “Одилона” ҳакамлиги учун кубок ҳамда медал билан тақдирланди.
Институт Матбуот хизмати