<

Янгилик ҳақида батафсил

Бинар ўқув машғулоти ўтказилди
Feb. 17, 2024

        Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига қарашли  Олмалиқ шаҳар ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган  тингловчилар билан “Баландлик тайёргарлиги” ўқув курсидан “Баландликларга чиқиш ва тушиш техникаси ҳамда анжомларни ташвиш қопларга жойлаштириш” мавзусида Тошкент шаҳар ИИББ ТВБСБнинг Жанговар тайёргарлик бўйича катта мутахассиси, майор Ш.К. Хожаниёзов иштирокида бинар ўқув машғулоти ўтказилди.

      Машғулот давомида тингловчиларга тоғ тўсиқларидан ошиб ўтишнинг энг оқилона техникаси, хавфсизликни таъминлаш усуллари, ўз хавфсизлигини ўзи таъминлаш, анжомлардан тўғри фойдаланиш, ташвиш қопларни жиҳозлаш ҳамда баландликларга чиқиш ва тушиш техникаси масалалари атрофлича ёритилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати