Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимларининг жанговар тайёргарликларини мустаҳкамлаш мақсадида вазирликнинг амалдаги буйруқ талабларига мувофиқ вазирлик Ўқув-дала марказида амалий ўқ отиш машқлари ўтказилди.
Машғулотда ходимлар Макаров пистолетидан ва Калашников автоматидан ўқ отиш борасидаги назарий билимларини амалиётда бажардилар. Жумладан қуролдан фойдаланиш, масофадан ўқ отиш, мўлжал олиш каби жараёнларни бажариб кўникма орттирдилар.
Шунингдек, ходимлар Макаров пистолети ва Калашников автоматини тўлиқ ва тўлиқсиз қисмларга ажратиш, йиғиш борасидаги билимлари ҳам мустаҳкамланди.
Натижалар масъул ходимлар томонидан баҳоланиб, ходимларга янада яхши ва аъло натижа қайд этишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Институт Матбуот хизмати