Республика ишчи гуруҳининг Қарши шаҳрига бириктирилган вакили, ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси Бахтиёр Мусурманов оғир тоифага киритилган “Отчопар” маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида вилоятдан бириктирилган мутасаддилар билан ҳамкорликда “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли дуч келаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар атрофлича ўрганилди. Жумладан, аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, меҳнат миграциясида бўлган фуқаролар билан манзилли ишлаш ва йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, ташриф давомида хонадонлардаги томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Бу борада мавжуд камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Ўрганиш давомида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.