Бугун пойтахтимизнинг Бектемир туманида 1350 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилмоқда. Мазкур майдон 4 гектардан иборат бўлиб, у ерга каталпа, сафора, клон, эман ва чинор каби 10 хилга яқин дарахт кўчатлари ўтказилмоқда.
Экологик тадбирда қатор давлат ташкилоти ходимлари билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимлари ва тингловчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.