Музей қадимий ёдгорликларни тўпловчи, сақловчи ва ўрганувчи маърифий-маънавий маскан. У ўзининг экспонат ва кўргазмалари орқали маънавий тарбия вазифасини бажаради.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига навбатдаги махсус унвон олиш учун махсус малака ошириш ўқув курси тингловчилари Амир Темур музейига ташриф буюришди. Музей экспозициядаги Амир Темурнинг шажараси, ҳокимият тепасига келиши, ҳарбий юришлари, дипломатик муносабатлари, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, ободончилик, илм-фанни ривожлантириш ва машҳур темурий ҳукмдорлар ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар орқали тингловчилар ўзларининг билимларини янада мустаҳкамладилар.
Шунингдек, музейда сақланаётган хариталар, қурол-аслаҳалар, кумуш ва мис тангалар, миниатюралар, ноёб қўлёзмалар, кулолчилик, мисгарлик, заргарлик буюмларини кўрдилар.
Институт Матбуот хизмати