“Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги”да Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида навбатдаги махсус унвон олиш учун ташкил этилган малака ошириш ўқув курси тингловчилари ёзувчи, шоир, таржимон, драматург, ХХ-аср Ўзбек адабиётининг улкан намоёндаларидан бири, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун муносабати билан пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ёзувчига бағишлаб очилган музейига экскурсия ташкил этилиб, адибнинг ҳаёти ва ижоди, бебаҳо маънавий хазинаси билан яқиндан танишди.
Шунингдек, боғда барпо этилган ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.
Институт Матбуот хизмати