Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси саф бўлинмалари шахсий таркибига Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли ўқитувчиси, Хусан Муслимов томонидан “Скорпион-500, Скорпион-250 русумли электрошок қурилмасини қўллаш тартиби” мавзусида амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида электрошок қурилмаларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари, уларни сақлаш, олиб юриш, фаол ҳолатга келтириш ҳамда қўллаш вақтида риоя қилиниши зарур бўлган хавфсизлик чоралари хақида тушунчалар бериш билан бир қаторда, инсон организмининг электрошок қурилмасини қўллаш таъқиқланган жойларини бўйича ҳам тушунчалар берилди.
Машғулот давомида ходимлар шахсан мазкур электрошок қурилмасини ишга тушириш ва қўллаш бўйича амалий кўникмаларини шакллантиришди. Машғулот якунида шахсий таркиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Институт Матбуот хизмати