Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факултетида "Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти" йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан "Жисмоний тайёргарлик" модулидан Тошкент шахар ИИББ ТВБСБ нинг жанговар тайёргарлик бўйича катта мутахассиси, маёр Ш.К.Хожаниёзов билан биргаликда "Совуқ қурол билан тўғридан ҳужум қилганда ҳимояланиш ва қуролсизлантириш усуллари" мавзусида бинар ўқув машғулоти ташкиллаштирилди.
Машғулот давомида тингловчилар ўзларига керакли бўлган назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати