Бугун, Ўзбекистон Республикаси Ориентал университети ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Унда Институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент Олимжон Ахмедов ва Университет ректори, профессор Нозимжон Маматахуновлар иштирок этдилар.
Мазкур меморандум келгусида ўзаро манфаатли соҳаларда таълим ва илмий ҳамкорликни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар иштирокида қўшма ўқув тренинглар, илмий симпозиумлар, семинарлар ва конференциялар ташкил этиш, ўқув-услубий ишларни олиб бориш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида профессор-ўқитувчилар, маъмурий ва илмий ходимларни алмашиш, ўқув материаллари ва дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, қўшма очиқ дарслар ва маҳорат дарсларини ўтказиш, нашрлар, ўқув-услубий, илмий-услубий адабиётлар ва тадқиқот материаллари, шунингдек дастур ва лойиҳаларда биргаликда иштирок этишга қаратилган.
Шунингдек, тадбирда вазирлик буйруғига асосан Малака ошириш институтининг бир гуруҳ ходимлари Наврўз умумхалқ байрам муносабати билан муносиб тақдирландилар.
Институт Матбуот хизмати