<

Янгилик ҳақида батафсил

Овқатдан заҳарланиш ва уларнинг профилактикаси
March 25, 2025

         Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилари билан “Овқатдан заҳарланиш ва уларнинг профилактикаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

         Тадбирда вазирлик марказий поликлиникаси шифокор-мутахассислари  томонидан овқатдан заҳарланиш -таркибида организм учун заҳарли моддалар бўлган овқатни истеъмол қилганда ривожланадиган касаллик эканлиги, у 2 гуруҳга бўлиниши: бактериялар тушмаган овқатдан заҳарланиш ва бактериялар тушган овқатдан заҳарланиш – овқат токсикоинфекциялари, овқат маҳсулотларидан заҳарланиш белгилари одатда бир-икки соатдан кейин намоён бўлиб, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, қориндаги ва бошдаги оғришлар билан кечиши, умумий ҳолсизлик пайдо бўлиши,
озиқ маҳсулотларидан заҳарланишда кўрсатиладиган биринчи ёрдам тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. 

          Мутахассиснинг таъкидлашича, овқатдан заҳарланишнинг олдини олишда берилган тавсияларга қатъий риоя қилиш зарур.

          Давра суҳбати давомида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Институт Матбуот хизмати