Ички илар вазирлиги Малака ошириш институти Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли бошлиғи, подполковник Муродхон Тўраев томонидан “Жисмоний ва жанговар тайёргарликни Ички ишлар органларида ўрни ва аҳамияти” мавзусида вазирлик Фарғона академик лицейи ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўнгги йилларда соҳа ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шахсий таркибнинг жисмоний ва жанговар шайлигини ошириш, ўқотар қуролларни қўллаш ва ундан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, турли ностандарт вазиятларда ҳуқуқбузар ёки жиноятчига нисбатан жанговар-жисмоний усулларни қўллаш борасида маълумотлар берилди.
Институт Матбуот хизмати