Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ташкил килинган "Фуқаролар билан ишлаш модули"да ППХ йўналиши бўйича таҳсил олаётган 4-гуруҳ тингловчилари билан "Жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойини сақланишини таъминлашда юзага келадиган муаммоли вазиятлар" мавзуси бўйича Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Нодир Одилов томонидан очиқ амалий машғулот ўтказилди.
Очиқ машғулотда тингловчиларнинг амалиёт ва назарияни уйғунлаштирган ҳолда билим ва кўникмалари шакллантирилди. Машғулотда институт профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.
Машғулот аввалида ўқитувчи тингловчиларга жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича тушунчалар бериш билан бошлади. Шунингдек, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойини сақланишини таъминлашда юзага келадиган муаммоли вазиятлар тушунтирилди. Амалий машғулот тингловчилар ва ўқитувчи ўртасида ўзаро фикр-алмашиниб, савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказилди.
Институт Матбуот хизмати