Жорий йилнинг 22-23- март кунлари Тошкент шаҳар Яшнабод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида Спорт усталари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича Республика турнири бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этдилар.
Мусобақада ИИВ Малака ошириш институти Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикл катта ўқитувчиси, майор Исроил Бўтаев 71 кг вазн тоифасида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини ҳамда Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикл бошлиғи, подполковник Муродхон Тўраев 79 кг вазн тоифасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритдилар.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари жорий йилнинг апрел ойида бўлиб ўтадиган “Осиё-Океания” чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этиш ҳуқуқга эга бўлдилар.
Институт Матбуот хизмати