Наврўзи олам асрлар давомида баҳор, эзгулик, меҳр-оқибат, меҳнат ва бунёдкорлик рамзи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутиб келмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳам Наврўз умумхалқ байрами “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Бугун ҳам институтдаги баҳорий безаклар, байрамона дастурхон ҳамда миллий куй-қўшиқлар, рақслар, турли хил ўйинлар, совринли мусобақалар, қизиқарли томошалар ходимлар ва тингловчиларда унутилмас таассуротлар қолдирмоқда.
Байрам шукуҳи ҳар бир иштирокчининг юз-кўзидан сезилиб турибди.
Институт Матбуот хизмати