Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўзи олам муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилар иштирок этди.
Институт раҳбарияти қатнашчиларни байрам билан қизғин қутлаб, уларга соғлик-саломатлик ва меҳр-оқибат, тинчлик-хотиржамлик, оилаларига файз, барака тиладилар.
Тадбирда, байрам муносабати бир қатор ходимлар Вазирлик, Институт ава ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Институт Матбуот хизмати