Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида институт Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича илмий тадқиқот олиб бориш истагида бўлган ходимларнинг мавзулари, профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ўқув-услубий мажмуалар ва ўқув қўлланмалар муҳокама этилди.
Муҳокамага қўйилган масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Институт Матбуот хизмати