Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги имзоланди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти полковник О.Т.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори А.Ғ.Эминов ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори И.М.Азимовлар иштирок этишди.
Мазкур меморандум келгусида ички ишлар органлари ходимларининг ўзбек адабий тили меъёрлари, давлат тилида иш юритиш, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича ўқув ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, ходимларнинг нутқ маданияти ҳамда нотиқлик маҳоратини ошириш, ўзбек тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, ўзбек тилининг халқаро мавқеини мустаҳкамлашда ички ишлар органларининг иштирокини таъминлашга қаратилган.
Институт Матбуот хизмати