Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида баҳорги ишлар олиб борилмоқда. Институт ходимлари ва тингловчилари ҳудудни тозалаш, йўлак ва теварак-атрофларни тартибга келтириш ишларини бажармоқдалар.
Уларнинг баҳорги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини сифатли бажараётганликлари туфайли институт обод, кўркам бўлиб бормоқда.
Институт атрофларига гул ниҳоллари, турфа кўчатлар экилиб, ҳамма ёқ чиннидек озода, файзли ҳолатга келтирилмоқда. Дарахтлар оқланиб, шакл бериляпти. Ариқ-зовурлар, ён-атроф шоҳ-шаббадан, чиқиндилардан тозаланмоқда.
Институт атрофидаги маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, болалар майдончалари тартибга келтирилмоқда.
Институт Матбуот хизмати