Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги ўтказилди.
Саф кўригида Малака ошириш институт ходимлари катта ва кичик офицерлар, сафдор ва сержантлар таркиби ходимларининг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, саф тайёргарлиги машғулотида, саф элементлари, юриш, бурилиш, хизмат белгилари, кийиниш маданияти ва фуқаролар билан хушмуомала бўлиш тушунтирилди.
Институт Матбуот хизмати