Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Институт бошлиғининг тегишли фармойиши асосида ҳафтанинг шанба кунлари педагогик маҳорат мактаби машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Машғулотларда ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати бўйича билим ва малакалари мустаҳкамланмоқда.
Жумладан, бугун амалий машғулотни ўтказишга қўйиладиган асосий талаблар ва ташкил этиш турлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Институт Матбуот хизмати