Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда, Вазирлик масъул ходимлари, Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, жамоатчилик вакиллари, ички ишлар органлари фахрийлари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган асосий ва замон талаблари асосида қўйилаётган янги вазифаларни самарали бажарилишини таъминлай оладиган, хусусан, ички ишлар органлари ходимларидан юксак маънавий, аҳлоқий, касбий фазилатларга эга бўлган профессионал мутахассис кадрлар бўлишни талаб қилаётганлигини таъкидлади.
Бугунги кунда институтда “Йўл-патруль фаолияти”, “Патруль-пост хизмати фаолияти”, “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти”, “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти”, “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналишларида махсус беш ойлик дастур асосида белгиланган қабул квотаси бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Ўқув машғулотлари вазирлик сохавий хизматлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида ташкил этилди. Назарий ва амалий машғулотлар Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва соҳавий хизматларнинг тажрибали амалиёт ходимлари томонидан нафақат анъанавий усулларда, балки замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда интерфаол усулларни қўллаган ҳолда давра суҳбати, баҳс, мунозара, семинар-тренинг, амалий машғулот шаклларида олиб бориляпти.
Ўқиш давомида тингловчиларнинг касбий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, жанговар, жисмоний, руҳий, тиббий тайёргарлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқув дастурлари талабларини тўлиқ ўзлаштириган, якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган 227 нафар тингловчиларга дипломлар тантанали равишда топширилиб, уларга “кичик сержант” махсус унвони берилди.
Шунингдек, ўқув курси давомида ўзининг касбий, билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришгани ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Институт Матбуот хизмати