<

Янгилик ҳақида батафсил

Бинар ўқув машғулоти ўтказилди
Feb. 15, 2024

 

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳар ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультетидаМахсус операцияларни амалга ошириш фаолиятийўналишида таҳсил олаётган 6-гуруҳ тингловчилари биланБаландлик тайёргарлигиўқув курсидан Тошкент вилояти ИИББ 1-МММ ТВБСОнинг Жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, майор Х.Н.Ўринходжаев билан ҳамкорликда бинар ўқув машғулоти ташкиллаштирилди.

    Машғулот давомида махсус операцияларни амалга оширувчи сафарбарлик отрядлардаги ходимлари учун зарур бўлган тайёргарликни таъминлаш, хусусан баландликларда махсус оператив вазифаларни бажаришда юқори даражадаги жанговар тайёргарликка эга бўлиши, баландликларга чиқиш ва тушиш техникаси, баландликларда қурол ва махсус воситалар билан ҳаракатланиш ва қутқарув ишларини олиб бориш техникасини ўрганиш масалалари атрофлича ёритилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати