<

Янгилик ҳақида батафсил

Ўқув-дала марказида ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтди
Aug. 10, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факултетида таҳсил олаётган тингловчилар билан ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтади.

     Машғулотлар аввалида Малака ошириш институти малакали ўқитувчилари томонидан тингловчиларга Ички ишлар вазирлигининг белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида ўқ-отар қуролдан фойдаланиш ва қўллашда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, қуролни  ўқлаш ҳамда нишонга олиш тартиби тўғрисида тушунтирилди.

        Шундан сўнг улар ўқув-дала маркази ўқ отиш майдончасида икки босқичда, биринчи босқичда Макаров пистолетидан ва иккинчи босқичда Калашников автоматидан ўқ отиш машғулоти ўтказилди. Машғулот якунлангач, натижалар масъул ходимлар томонидан баҳоланиб, яхши натижа кўрсатолмаганларга керакли йўриқномалар берилди.

        Албатта, бундай амалий машғулотларни ўтказиш ходимларнинг ўқ-отар қуролга нисбатан кўникмасини ҳосил қилишда, уни  моҳирона қўллай олиш қобилиятини шакллантиришда ва доимий жанговар ҳолатда бўлишларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.  

 

            ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати