Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” йўналишида таҳсил олаётган 2-гуруҳ тингловчилари (ППХ) билан “Жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан муомалага киришган вактда юзага келаётган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзуси юзасидан амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Н.О.Одилов томонидан амалий дарс машғулотлари ўтказилди.
Машғулотда ППХ инспекторларининг хизмат фаолияти давомида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан мулоқот жараёнида ППХ инспекторларининг ҳуқуқлари, амалга оширадиган қонуний ҳаракатлари видеолавҳа орқали босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларда амалий ва назарий билим ҳамда кўникмалар шакллантирилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати