Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган бошланғич касбий тайёргарлик курси тингловчилар билан Жанговар тайёргарлик цикли бошлиғи, подполковник А.Т.Алижонов ва катта ўқитувчи Н.З.Тасимов, ўқитувчи капитан Л.З.Комиловлар томонидан «Махсус воситалар билан жанг қилиш усуллари» мавзусида амалий машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида тингловчиларнинг махсус воситалар билан сафда туриш, юриш ва махсус резина таёқ билан бериладиган зарбалар бўйича билим ва кўникмалари оширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати