Айни кунларда Франция пойтахтида “Париж-2024” олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида юнон-рум кураши бўйича ҳам саралаш беллашувлари бошлаб юборилди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчиси, сафдор Арам Варданян “Париж-2024” олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича Республикамиз терма жамоаси сафида 77 кг вазн тоифасида иштирок этмоқда.
Спортчимизга юртимиз байроғини юқорига кўтаришини тилаб қоламиз.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати