<

Янгилик ҳақида батафсил

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари тайёрлов ўқув курсини муваффақиятли якунлади
Aug. 3, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан тасдиқланган қўшма “Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курси бўйича” ўқув дастури асосида Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари учун тизимли равишда тайёрлов курслари бўлиб ўтмоқда. Бугун навбатдаги ўқув жараёнлари ҳам якунига етди. Институтда Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари 36 соатлик назарий ва амалий машғулотларни ўзлаштирдилар.

        Ўқув курси якунида тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

  Дарҳақиқат, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курсларида уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, бу соҳада ўз билим ва кўникмаларини замонавий талаблар асосида ривожлантириб борилиши, иқтисодиётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган энергетика тизими корхоналарининг хавфсизлигини таъминланишида алоҳида аҳамиятга эгадир.

                                                               

ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати