Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Жазони ижро этиш хизмати сафдор ва офицерлик лавозимларига қабул қилинган бошланғич касбий тайёргарлик курсининг тингловчилари билан “Жазони ижро этиш фаолияти” модули бўйича масъул ходимлар томонидан оғзаки шаклида оралиқ назорат ўтказилди.
“Жазони ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича оралиқ назорат ўтказишда Институтнинг Илмий кенгаши тамонидан тасдиқланган ўқув дастурига киритилган мавзулари бўйича тингловчиларнинг олган билимлари текширилиб, оралиқ назорат натижаларига кўра тингловчиларни баҳолашда “синовдан ўтди” ва “синовдан ўта олмади” мезонларига эътибор қаратилди.
Мақсад тингловчиларга берилган саволнинг моҳиятини таянч тушунчаларнинг барчасини қўллаб, тўлиқ ёритиб бериш, мустақил хулоса ва қарор қабул қилиш, назарий билимларни амалий қўллай олиш қобилиятини кўрсатиш, қонунлардан, ИИВ буйруқлари ва Ҳайъат мажлиси қарорларидан, адабиётлардан тўғри фойдаланган ҳолда саволнинг моҳиятини тушунишини кўрсатиш ҳамда фикр юритишда мантиқийлик, аниқлик ва кетма-кетликка тўлиқ амал қилишдан иборатдир.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати