<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар оралиқ назорат топширди
Aug. 2, 2024

   Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Махсус касбий фанлар цикли ўқитувчилари, подполковникл Баҳром Турғунбоев ва майор Шерзод Убайдуллаевлар томонидан “Йўл-патруль фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Йўл-патруль фаолияти”  модули бўйича оралиқ назорат ўтказдилар.

      Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Кодекслар, Президент Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда тузилган саволларга оғзаки шаклда жавоб бердилар.

    Тингловчилар чорраҳаларда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, Йўл-патруль хизмати ходимларининг ишоралари (тўхтатиш, тартибга солиш ва бошқа) йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозимлиги, транспорт воситасини маст ҳолда, тегишли ҳужжатларсиз бошқарган, қўпол турдаги қоидабузарликлар содир этган ҳайдовчиларга тегишли тартибда чоралар кўриш, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига жойлаштиришда ҳайдовчи билан йўл-патруль хизмати ходими ўртасидаги содир бўладиган муаммоли вазиятлар борасидаги билимларини намоён этдилар.

      Оралиқ назоратда ўқув дастурига киритилган мавзулари бўйича тингловчиларнинг билими текширилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати