Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун жорий йилнинг 1 август кунидан 10 август кунига қадар ИИВ Малака ошириш институтининг ҳудудий филиалларида махсус касбий тайёргарлик дастури асосида хизматдан ажралмаган ҳолда масофавий тарзда “капитан” махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 1 август куни навбатдаги “капитан” махсус унвонини оладиган Тошкент шаҳри ва вилояти ички ишлар органлари ходимларига ИИВ Малака ошириш интитутида, ҳамда вилоят ҳудудий филиалларда ўқув курсига жалб қилинган ходимлар иштирокида масофавий ўқитиш тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув курси олди йўриқномаси ўтказилди.
Йўриқномада тингловчилар ўзига берилган логин ва пароль ёрдамида Институтнинг расмий веб-сайти орқали тизимда шахсий хонасида ҳамда тизимдаги электрон ресурслардан фойдаланиши, улар реал вақт режимида масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштиришлари, масофавий ўқиш дастурига кўра, соҳага оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиш ва ўзлаштириш лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек, йўриқномада Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг, тест синовларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тушунтирилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати