Ҳар бир давлатнинг истиқболи илм-фан, техника, таьлим тараққиёти билан баркамол кадрларни вояга етказиш билан боғлиқдир. Малакавий амалиёт “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишдаги тингловчиларнинг Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнининг изчил давоми саналиб, соҳалари бўйича олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва мазкур билим, кўникма, малакаларни бевосита хизмат жараёнига қўллаш имкониятини беради. Малакавий амалиётда тингловчиларнинг жамоат жойларида, маҳаллаларда ва кўнгилочар масканларда касбий маҳорати шакллантиришгина эмас, балки уларнинг индивидуал ва инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштиришга эътибор қаратилмоқда.
Тингловчилар билимларини амалиётда қўллаб, ҳаётга татбиқ этиб ўрганмоқдалар ва бу жараёнда улар назарий хулосаларга келиб, олган билимлари қатьий ишончга айланмоқда.
Амалиётда тингловчилар билан ППХ ходимлари хизмат фаолияти давомида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойини сақланишини таъминлаш жараёнида, ППХ ходимларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари, тезкор тергов гуруҳи етиб келгунга қадар амалга оширадиган қонуний ҳаракатлари босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ва аҳоли гавжум масканларда бўлиб амалий билимларга эга бўлмоқда.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати бригадаси батальонларида тингловчилар мавжуд техникалар, боди камера ҳамда планшетлар ва уларнинг имкониятлари билан танишдилар. Мутахассислар кўмагида уларни кўздан кечириб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Фуқаролар билан мулоқотлар жараёнида патруль-пост хизмати ходими ўртасидаги турли ностандар ҳолатлар ва муаммоли вазиятлар бўйича назарий ва амалий кўникмалари мустаҳкамланди.
Тингловчилар амалиёт даври мароқли ва мазмунли ўтаётганлигини таъкидлашмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати