Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчиларнинг 14 нафари Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Бектемир тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида малакавий амалиётни ўтамоқдалар.
Амалиёт давомида тингловчиларнинг ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг зиммаларига юклатилган вазифалар, хусусан паспортни алмаштириш тартиби хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик пропискага қўйиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш, миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти борасидаги билимлари мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, тингловчилар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республика ҳудудига кириш, ундан чиқиш ва унда бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам танишмоқдалар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати