Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчилар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Бектемир, Яшнобод ва Миробод туманлари ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида малакавий амалиётни ўтамоқдалар.
Тингловчиларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлишлари учун ички ишлар органларида барча шарт-шароитлар яратилган.
Амалиётнинг дастлабки кунларида тингловчилар бўлимларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Бўлимлардаги мавжуд иш жараёнларини кўздан кечириш тингловчилар учун қизиқарли ва керакли маълумотларга эга бўлишга кўмаклашди. Амалиёт давомида тингловчилар ID карта ва хорижга чиқиш паспортини янгисига алмаштириш тартиби каби бир қанча жараёнларни кузатиш имконига эга бўладилар. Бу ўз навбатида, бўлажак мутахассисларга соҳавий хизмат фаолияти ва ундаги тизим ҳақида тўлиқ тасаввур беради.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати