<

Янгилик ҳақида батафсил

Эҳтиром билан пенсияга кузатилди
July 16, 2024

       Узоқ йиллар давомида Ички ишлар органлари тизимида самарали меҳнат қилиб, ёшларга ибрат бўлиб келаётган фидойи ходимлар доим эътирофда. Куни кеча Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ана шундай ходимлардан Саф қисми отряд командири, подполковник Акмал Сулаймонов ва Моддий техника ва хўжалик таъминоти гуруҳи инспектори сафдор Акмал Джалиловнинг нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

       Тадбирда шарафли касб эгаларининг соҳада 20 йилдан ортиқ хизмат қилганлиги, халқимиз осойишталиги учун ўз ҳиссаларини қўшган ходимлардан эканликлари таъкидланди. Шундан сўнг, фахрий ходимларга ҳурмат кўрсатилиб тўн кийдирилди. Машаққатли ва шарафли касб соҳиби бўлган фахрийлар йиғилганларга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилади.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати