Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Расулев Улуғбек Эркинович ва Махсус касбий фанлар кафедраси бошлиғи ўринбосари, полковник Ахмедов Ислом Бахтиёрович узоқ йиллар ўз иш фаолияти даврида изланувчанлиги, ўз вазифасига сидқидил ва масъулият билан ёндошиши ҳамда янгиликка интилувчанлиги билан эътиборга молик бўлган ходимлардан. Улар тингловчиларга билим беришда турли самарали усуллардан фойдаланади ҳамда ўқитишнинг халқаро тажрибаларини қўллайди, шу аснода шогирдлари ишончини қозонади.
Полковниклар Расулев Улуғбек Эркинович ва Ахмедов Ислом Бахтиёровичларга ички ишлар органлари ходимларининг тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва илмий тадқиқот ишларидаги кўп йиллик меҳнати, илмий фаолияти ва жамоада самарали меҳнатини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан “Доцент” илмий унвони берилди.
Шу муносабат билан институтнинг навбатдаги Маънавият ва маърифат дарсида институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент, полковник Олимжон Ахмедов томонидан уларга доцентлик дипломи топширилди ва Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини оширишдаги келгуси ишларида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилади.
Институт матбуот хизмати