Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Махсус касбий фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник Баҳром Турғунбоев томонидан “Йўл-патруль фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзусида машғулот ўтказилди.
Шунингдек, «Жазони ижро этиш фаолияти» йўналиши бўйича таълим олаётган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ички Ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти бўйича факультатив машғулот Махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник К.С.Бейсенов томонидан ўтказилди.
Факультатив машғулотларда интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда тингловчиларнинг мазкур фармонга оид билим ва кўникмалари шакллантирилиб, фармоннинг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар берилди.
Тингловчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати