<

Янгилик ҳақида батафсил

Донорлик акцияси давом этмоқда
July 11, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика қон қуйиш Марказининг донорлик сайёр гуруҳи Институтнинг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасига таклиф этилиб, беғараз донорлик акцияси бўлиб ўтди.

     Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож беморларни қўллаб-қувватлаш, ўқитувчи ва ходимларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, меҳрибонлик ва раҳимдиллик руҳида тарбиялаш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилиш ҳамда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

      Таъкидлаш жоизки, беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган беморларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган олтмишдан ортиқ Институт ўқитувчи ва ходимлари ихтиёрий равишда қон топширдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати