Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Махсус фанлар цикли катта ўқитувчиси, подполковник Ўткирбек Отаев томонидан “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти” мавзусида машғулот ўтказилди.
Шунингдек, «Жазони ижро этиш фаолияти» йўналиши бўйича таълим олаётган тингловчиларга мазкур Фармонининг махмун-моҳияти бўйича факультатив машғулот Махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник К.С.Бейсенов томонидан ўтказилди.
Факультатив машғулотларда интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда тингловчиларнинг мазкур фармонга оид билим ва кўникмалари шакллантирилиб, фармоннинг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар берилди.
Тингловчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати