<

Янгилик ҳақида батафсил

Сайёр қабул ўтказилди
July 4, 2024

    Республика Ишчи гуруҳи ва Китоб тумани адлия бўлими ташаббуси билан  тасдиқланган режа-графикка асосан Обиканда, Катлос, Тевабоши, Паландара маҳаллалари фуқаролари учун  сайёр қабул ўтказилди.

     Унда Китоб тумани адлия бўлими бошлиғи Р.Мухаммадиев, Республика Ишчи гуруҳи вакили, ИИВ Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси ўқитувчиси Д.Эшқулов, Республика маҳалла уюшмаси Китоб тумани бўлими бошлиғи А.Сирожев ва бошқалар иштирок этди. Сайёр қабулдан олдин фуқароларга янги қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди. Сайёр қабулда 100 дан ошиқ фуқаролар иштирок этишди. Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал қилиниб, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар бўйича масъуллар, адлия бўлими ва Сектор котиблари томонидан назоратга олинди.

     Шунингдек, Республика Ишчи гуруҳи вакили томонидан Тевабоши маҳалласи еттилиги иш фаолияти ўрганилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.