Сирдарё вилояти Сардоба туманида Президент Администрацияси ишчи гуруҳ вакили ИИВ Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Олимжон Субанов иштирокида маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари, маҳалла солиқчилари, ижтимоий хизмат ходимлари иштирокида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бирлашган маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида ғалла майдонларидан бўшаган ерлардан "Темир дафтари" , "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" да турган фуқароларга ва фарзандларига ўзини ўзи банд қилиш учун ер тарқатилди.
Шунингдек, Пахтакор маҳалласида яшовчи фуқаро Хасан Бердиқулов томонидан ҳозирги кунда “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” йўналишида тадбиркорлигини йўлга қўйганлиги, Боғли ҳаёт кўчасида яшовчи дарвоза ва заборлар ясовчи фуқаро Намоз Эгамқулов хусусий кичик тадбиркорлиги, ҳозирги кунда устахонани ривожлантириш бўйича муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Ишчи гуруҳи масъул ходими О.Субанов ва маҳалла еттилиги билан биргаликда Наврўз маҳалласи Нафосат кўчасида яшовчи, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, фуқаро Зарифа Абдурасулова, Дўстлик кўчасида тадбиркорлик қилувчи “Mirabbos mirjalol xamkor” МЧЖ раҳбари Нодира Қаршиева ва бошқа бир қатор ўзини ўзи банд қилган фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва тавсиялари ўрганилди. 11-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароитлари билан танишилди.
Наврўз маҳалласида 3-сектор ишчи гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати