<

Янгилик ҳақида батафсил

Амалий машғулот
July 2, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник К.С.Бейсенов томонидан “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналиши бўйича таълим олаётган   тингловчилар билан “Жазони ижро этиш фаолияти” модулининг “Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш” мавзуси бўйича Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги 49-сон жазони ижро этиш колониясида амалий машғулот ўтказилди.

     Машғулотда тингловчиларга маҳкумларни меҳнатга жалб этишдан асосий мақсад уларда ижтимоий-фойдали фаолият билан шуғулланиш эҳтиёжини шакллантиришдан иборатлиги, уларга касб сирларини ўргатиш, ҳунар эгаси бўлганлар озодликка чиққандан кейин тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун имконият эканлиги бўйича маълумотлар берилди.

      Амалий машғулотда тингловчилар ўқитувчи билан ўзаро фаол суҳбатга киришиб, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун шароитлар билан танишди. Олинган билимларни амалий фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

        Тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати