Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ички ишлар органларининг сафдор ва офицерлик лавозимларига қабул қилинган ходимлар билан ўтказиладиган бошланғич тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада ҳар бир гуруҳдан 12 нафар тингловчилар иштирок этиб, олимпия тизимида муросасиз кечган баҳслар якунига кўра 3-ўринни, 4-гуруҳ тингловчиси, сафдор Жонибек Исломов, 2-ўринни, 3-гуруҳ тингловчиси, сафдор Жамшидбек Усмонов ва 1-ўринни 3-гуруҳ тингловчиси сафдор Жамшид Шокириддинов эгалладилар.
Мусобақа ғолибларига Институт бошлиғи томонидан дипломлар топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати