<

Янгилик ҳақида батафсил

Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини давом эттирмоқда
June 28, 2024

      Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи вакили ИИВ Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенат Абдуқодир Абдибоситов томонидан Тошкент вилояти Бекобод туманида ҳам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

     Ишчи гуруҳ тумандаги "Маҳалла еттилиги"  иш фаолияти жараёни ўрганилди ва уларга керакли тавсиялар берилди. Тадбиркорлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги  мактабгача таълим  ташкилотлари фаолияти билан танишди.

        Жумладан, тумандаги давлат ва нодавлат Мактабгача таълим ташкилотларини қурилиш ва иш фаолиятлари ўрганилди.

     Далварзин маҳалласида жойлашган 5-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти, шу маҳалласидаги очилишга тайёр ҳолатга келтирилган 180 ўринли Давлат мактабгача таълим ташкилоти,  Хонобод маҳалласи ҳудудидаги 180 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қурилиш ишлари бин танишди.

    Истиқлол маҳалласида фаолият юритаётган ЯТТ Худойназарова Нишоной Алимбаевнага тегишли 50 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини иш фаолияти ўрганилди.

       Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.