<

Янгилик ҳақида батафсил

Тўрткўл туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
June 27, 2024

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан “2024 йил - Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда “Ёшлар ойлиги” муносабати билан банд бўлмаган аҳоли ҳамда кам таъминланган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари ва ёшлар учун навбатдаги “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ташкил этилди.

       Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили, ИИВ Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси доценти, подполковник Сапарбой Алламберганов ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари иштирок қилиб,  Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикаси учун қабул қилган фармон ва қарорлар ижроси натижасида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, ишсиз фуқароларни тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига жойлашишлари учун яратилган имкониятлардан фойдаланишларини билдирди.

        Ярмаркада ишсиз фуқаролар тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиб, 13 нафари ишга киришга йўлланма олишди. Шунингдек,  бошқа бандлик хизматларидан ҳам фойдаланишди. Шу билан бирга иштирокчилар хусусий секторда мавжуд иш ўринлари ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган ижод намуналари билан танишишди ҳамда ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун зарур тавсияларга эга бўлишди.     

        Тадбир доирасида устоз-шогирд анъанаси билан чеварлик сир-асрорларини ўрганган ҳамда “Dinur jobs” ўқув марказида курсларни тугатган ёшларга сертификатлар топширилди.

    Ушбу ярмарка доирасида Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 нафар ишсизларга газ плитаси, 1 нафарига компьютер жамланмаси ҳамда 5 нафарига тикув машиналари субсидия тарзида топширилди.      

        Шунингдек, туман Маданият саройи биносида туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарларининг кенгайтирилган сайёр қабули ташкил этилди.