<

Янгилик ҳақида батафсил

Беғараз донорлик – инсонийлик намунаси
June 27, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти шахсий таркиби орасида беғараз донорлик фаолиятини ташкил этиш, қон препаратлари заҳирасини янгилаб борилишига ҳисса қўшиш, ходимларнинг ўзаро ёрдам, меҳрибонлик ва раҳимдиллик руҳида тарбиялаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика қон қуйиш Марказининг донорлик сайёр гуруҳи таклиф этилди.   Ушбу беғараз донорлик тадбирида иштирок этишни ҳоҳловчи ходимлар белгиланган тартибда тиббий текширувлардан ўтказилганидан сўнг, қон топширишга қарши кўрсатмалар аниқланмаган ходимлардан қон олинди.

    Тадбирда Бектемир ўқув базасида 50 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этди.

     Тадбир давомида, қон топширган ходимларининг соғлик ҳолати текшириш билан бирга уларга кофе, ширин чой ва ширинликлар берилди. Келгусида, Институтда шу каби тадбирларни мантазам ўтказиб бориш бўйича келишиб олинди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати