<

Янгилик ҳақида батафсил

Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда
June 27, 2024

     Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи вакили ИИВ Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси доценти, полковник Зокир Умаров Арнасой туманида ҳам ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

     Ишчи гуруҳ тумандаги "Маҳалла еттилиги"  иш фаолияти жараёни ўрганилди. Маҳалла еттилигига керакли тавсиялар берилди. Тадбиркорлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

    Туман Халқ қабулхонаси,  маҳалла раислари ҳамда маҳалладаги саҳоватпеша, ҳомийлар кўмагида Бобур ва Ғолиблар маҳалласида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган  оилалар ҳолидан хабар олинди.

     Шунингдек, туман марказий сайилгоҳида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик! шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалида 2000 нафардан зиёд Арнасойлик ёшлар ва аҳоли жам бўлди.

      Фестивал аввалида яқинлашиб келаётган “Ёшлар куни” муносабати билан табрик йўлланди ва бир гуруҳ ёшлар мукофотланди.

      Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати