Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилари ўртасида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ходими Отабек Шукурутдинбеков ва институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда тингловчилар иштирок этдилар.
Давра суҳбатида ижтимоий тармоқлардаги диний мазмундаги маърузаларнинг ҳамда жаҳолатга бошловчи ёт ғоялар билан йўғрилган маърузаларнинг ёшлар онгига бўлаётган таъсирлари ва унинг оқибатлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлик бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарурлиги, жаҳолат ва жоҳилликнинг давоси – бир қанча бўлиб, улардан энг асосийси – китоб ўқиш эканлиги, дарҳақиқат, китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзиши, кўнгилга ҳузур бағишлаши, жаҳолатга барҳам бериши тўғрисида маълумотлар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати