<

Янгилик ҳақида батафсил

Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда
June 25, 2024

   Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ишчи гуруҳ таркибида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг таржибали профессор-ўқитувчилари иштирок этмоқда.     

       Хабарингиз бор Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи Бандихон туманида ҳам ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

      Ишчи гуруҳ вакили ИИВ Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Ботир Ганиев туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморлар ва фуқаролар учун яратилган шароитлар билан танишди.

     Шифокорлар билан суҳбатлашилиб, янги келтирилган замонавий асбоб-ускуналар ҳамда лаборатория хоналари кўздан кечирилди.

       Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги  мактабгача таълим ташкилоти ҳамда маҳалла биноси жойига борган ҳолда ўрганилди.

     Бунда тумандаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шароитлар ўрганилиб, болаларни ҳар томонлама ривожланиши учун керакли тавсиялар берилди.

    Кейинги манзил тумандаги Бандихон маҳалласи бўлди. Маҳалла биносида еттилик ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

       Маҳалла еттилигига керакли тавсиялар берилди.

        Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.