Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини ўқитиш тизими ташкиллаштирилган.
Айни кунда мазкур институтда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати тингловчилари билан “Жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойини кўздан кечирилиши ва сақланишини таъминлашда юзага келадиган вазиятлар” мавзуси бўйича институтнинг Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Зухра Алиева томонидан амалий дарс машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида тингловчиларга жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, тезкор-тергов гуруҳи ходиса жойига етиб келгунга қадар қилинадиган дастлабки ишлари, яъни ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши, фуқароларнинг хавфсизлигига қарши таҳдидларни бартараф этиши, ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаши, жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда бу жойларда юзага келиши мумкин бўлган ҳар хил кутилмаган муаммоли вазиятлар бўйича профилактика инспектори томонидан амалга ошириладиган харакатлари ҳуқуқий асослантирилган тарзда мастер класс шаклида ўтказилди. Тингловчилар бу машулотда ўзлари томнидан йўл қўйилган камчиликлари кўрсатилди ва бартараф этилди ҳамда келгусида бу каби вазиятларда ҳуқуқий асосларга таянган ҳолда фаолият олиб боришлари тушунтириб ўтилди.
Мазкур амалий машулот дарсида тингловчилар олган кўникмаларини қай даражада яхши ўзлаштирганлиги бўйича улардан навбатдаги жуфтлик дарсида ўқитувчи томонидан тайёрланган тест саволларига жавоб бердилар ва натижасига кўра баҳоландилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати